Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Musibatlar
Ўзингизга синов келишини хохламанг. Аммо у сизга келса сабрингизни кўрсатинг. Хурсанд бўлинг Аллоҳнинг хохиши устингизга тушди. Аллоҳ сизга имтиҳон беришлик билан яхшиликдан бошқа нарсани хохламайди.
.
Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.
.
Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.
.
Сизни ўзингизни ўзингизни билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)
.
Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади.

▪️ Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

▪️ Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

▪️ Ёшликдан кейин, қарилик.

▪️ Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

▪️ Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

▪️ Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло оятда «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.

- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.»

▪️Изоҳ:
Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради. Шундай экан мусибатларингизга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг.
 
Java kitob ko'chirish

»HIKMATLAR XAZINASI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net