Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Jannatga zanjirband holda kiruvchilar
ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади.

Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар.

Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади.

Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар.
“Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган.

Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар.

"Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан.

-------------------------------------------------------

= Ҳикмат

Нажиб Фозил кемада кетаркан, бир киши сўради:
— Аллоҳ таоло инсонга ақл-фаросат берди. Пайғамбарлар бизга нима керак эди? Худо берган ақл билан йўлни ўзимиз топиб олаверардик.
Шоир ўқиётган китобидан бошини кўтармасдан деди:
— Сенга кеманинг нима кераги бор? Денгиздан ўзинг сузиб ўтаверсанг бўлмайдими?
__________________________

Тафаккур

Она ҳурмати

Зайнул Обидин (розияллоҳу анҳу)дан сўрадилар:
“Сизни одамлар орасида онасига кўп яхшилик қилувчи инсон, деб биламиз. Аммо нима учун онангиз билан бир товоқдан овқатланмайсиз?”
У зот: “Аллоҳга қасамки, онамнинг кўзи тушган овқатга унинг қўлидан олдин менинг қўлим етиб, унга оқ бўлишдан (яъни онамнинг кўзи тушган луқмани ундан олдин олиб еб қўйишдан) қўрқаман”, деб жавоб берган эканлар.
 
Java kitob ko'chirish

»HIKMATLAR XAZINASI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net