Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Kulgu.NeT-Samimiy Kulgu Bilan :)
МУСЛИМА» МАН ДEМАГИН
«МУСЛИМА» МАН ДEМАГИН

Бöяб оҳу кöзларни.
Айтиб ишва сöзларни.
Қаро қилиб юзларни.
Муслимаман демангин.

Эркагингда борми ор.
Қилибдию сени хор.
Бу кунидан мақул дор.
Муслимаман демагин.

Даюсми бу эркагинг
Очиб юрдинг этагинг.
Дöзахмикан эртагинг.
Муслимаман демангин.

Тинглаб расво ашула.
Буялган бу башара.
Сочни қилиб шаршара.
Муслимаман демагин.

Шариатга тупурдинг.
Эгилиб ҳовли супурдинг.
Ҳайвон мисол қутурдинг.
Муслимаман демагин.

Кофир мисол юрасан.
Эгри суҳбат қурасан.
Аиш-ишрат сурасан.
Муслимаман демагин.

Мактабданоқ севишиб.
Коллеж даври öпишиб.
Кöчаларда сöкишиб.
Муслимаман демагин.

Мини юбка киярсан.
Қалбим тоза деярсан.
Балки тилинг тиярсан.
Муслимаман демагин.

Номаҳрамни билиб ҳалол.
Поклик сöзи сенгга малол.
Мактабданоқ истаб висол.
Муслимаман демагин.

Аллоҳ дейсан қалбимда.
Амал йöқдир öзингда.
Шайтон либос эгнингда.
Муслимаман демангин.

Ислом деса нега жимсан.
Асли-наслинг öзи кимсан.
Хижоб десак ғижимсан.
Муслимаман демагин.

Сотка тинмай жиринглаб.
Номаҳрамга ҳиринглаб.
Фахш сöзларин сен тинглаб.
Муслимаман демагин.

Номаҳрамла ялло юриб
Шариатдан юзни буриб.
Ёшлик дея ишрат суриб.
Муслимаман демагин.

Алданиб «ёр» гулига.
Сотилдинг «ёр» пулига.
Айланиб фаҳш қулига.
Муслимаман демагин.

Номаҳрамга қилиб разм.
Интернетда юзта расм.
Фаришта деб қöйиб исм.
Муслимаман демагин.

Таҳоратсиз юрасан.
Таҳоратсиз турасан.
Намоз деса куласан.
Муслимаман демагин.

Дунё сенга бозордир.
Билгин сöнги мозордир.
Мозор сенга озордир.
Муслимаман демагин.

Реклама қилма öзинг.
Мозорда оқар кöзинг.
Калима бöлмас сöзинг.
Муслимаман демагин.

Муслима эмассан бил.
Нийятинг жудаям кир.
Шеърни öқиб қил фикр.
Муслимаман демагин.
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020