Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Kulgu.NeT-Samimiy Kulgu Bilan :)
Ха уша юрак
Ўша-ўша юрак, бу ўша юрак!
суюкли, суюксиз, суяксиз юрак!
Хар хил кўйга тушиб, ошаган синов
керакли, кераксиз, юраксиз юрак!

Тошларга урилиб ўлмаган юрак
дунё кезиб бахтли бўлмаган юрак
мендан ўзга барча жойларни кўриб
кўксимни бир бора кўрмаган юрак

Севгига интилиб талпинган юрак
кўз ёшини менга артинган юрак
ой каби кичрайиб, тўлиб галма - гал
мажнундек хеч кимга танилган юрак

Туйғуларга қалқон тутмаган юрак
бирон марта жангда ютмаган юрак
ўзини ўйлаб хеч билмади чарчоқ
бахтни ўзгалардан кутмаган юрак

Сотилган, ёрилган, отилган юрак
Aзроилга тақдим этилган юрак
Жонибек азоби қанча кўп бўлса хам
барчасига ёлғиз тутилган юрак

Ўша-ўша юрак, бу ўша юрак
суюкли, суюксиз, суяксиз юрак
Хар хил кўйга тушиб, ошаган синов
керакли, кераксиз, юраксиз юрак..

+998883110202
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020