Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Sorayveraman
МЕН ХУДОДАН
СЎРАЙВЕРАМАН!

Умрим ўтди беҳуда,
бекор,
Сени дилга ўрайверибман.
Сени ҳар кун такрор ва такрор,
Мен Худодан
сўрайверибман!

Мана энди йиғлайман абгор,
Сени ўйлаб кўзим ёшланар.
Ҳаммаси тугади деганда,
Ҳаммаси қайтадан
бошланар!

Қайтармикан яна баҳорим,
Баҳоримни борми эртаси!
Бу дунёда экансан
борим,
Сен экансан кўнглим
эркаси!

Бу дунёда шафқат
йўқ, шон йўқ,
Бу дунёдан келар гул
саси.
Ҳаммаси тугади
деганда, Қайтадан бошланар
ҳаммаси!

Юрагимда алам бор,
мунг бор,
Ҳар кун гулдай
сўлайвераман!
Сени ҳар кун, ҳар
кеча минг бор, Мен Худодан
сўрайвераман!

Умрим ўтди беҳуда,
бекор,
Оҳ, ортимга қандай
қайтаман!
Сен тушмидинг, наҳот
тушумни Фақатгина сувга
айтаман!
МЕН ХУДОДАН
СЎРАЙВЕРАМАН!
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net