Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Ey dost
БУГУНДАН БОШҚА КУН
БОРМИКИН, ЭЙ ДЎСТ?!

Кимдир тош қўяди,
кимдир юлади,
Кимдир кетиб борар,
кимдир келади,
Эртага не бўлар, Худо
билади, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Гоҳида шон учун
югурдик, елдик,
Гоҳида нон учун
югурдик, елдик,
Бир умр югуриб шу
кунга келдик, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Дунёни тўдириб
юргандик кеча,
Дарёни ортига
бургандик кеча,
Йиқилсак ўзимиз
тургандик кеча, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Бугун кўнглимни ол,
кўнглингни кўтар,
Билмайман эртага
бизни не кутар,
Ҳаммаси ўтди-ку,,
бугун ҳам ўтар, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Ўтади ҳаммаси, ғами,
кулфати,
Битиб ҳам кетади
алам, ғурбати,
Лекин келармикин
яшаш фурсати, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Кимлар келган дунё,
ўтган дунё бу,
Бормасанг қўлингдан
тутган дунё бу,
Юрагингни юлиб,
ютган дунё бу, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Бугун таъзим қилгин,
таъзимларим — ол,
Бугун кўнгил сўра,
кўнглимга қўл сол,
Дўст бўлсанг шу бугун
сен ёнимда қол, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

Кимдир тош қўяди,
кимдир юлади,
Кимдир кетиб борар,
кимдир келади,
Эртага не бўлар, Худо
билади, Бугундан бошқа кун
бормикин, эй дўст?!

БУГУНДАН БОШҚА КУН
БОРМИКИН, ЭЙ ДЎСТ?!
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net