Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Гийбат
Омадинг кетишин тиларлар,
Иймоннинг эшигин иларлар.
Душман килиб чин дўстинг билан,
Эринмай ғийбатинг қиларлар.

Нелар бўлмоқда бу замонга?
Сир айтиб бўлмас бир инсонга.
Дўст тутиниб иблис шайтонга,
Эринмай ғийбатинг қиларлар.

Қалбингдан ўтади ноҳақ гап,
Бўлмайди бунга асло чидаб.
Ёлғон гапни рост дея алдаб,
Эринмай ғийбатинг қиларлар.

Қўрқмайин Ҳудонинг қаҳридан,
Ўтарлар тухматнинг шаҳридан.
Қайтиб колар айтган аҳтидан,
Эринмай ғийбатинг қиларлар.

Тубанлик бўларму бунчалик,
Ерларга уриш ҳам шунчалик.
Ростми ё ёлғонми қанчилик.
Эринмай ғийбатинг қиларлар.

Жонибек улар оларлар жазосин!
Ташлаб тушар ерга фазосин.
Ўқимай намозин қазосин,
Эринмай ғийбатинг қиларлар.
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net