Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Таклифнома берди у
Яна ғамгин келди у!
Келиб бағрим тилди у
Ва армоннинг тўйига
Таклифнома берди у!

Титрар лаби, кўзда ёш!
Тугаб бормоқда бардош.
Бевафо у! Бағритош –
Йиғлаб бағрим тилди у!

Орадан ўтса хам ойлар,
Тинчлик бермайди ўйлар,
Сочин учларин ўйнар –
Тушларимга кирди у!

Аёл бўпти бирам хур,
Настарин бўлмай қурғур,
Қара юрак! Бир бор кўр
Холим сўраб кепти у!

Омон экан, соғ экан,
Доим вақти чоғ экан!
Ишқдан кўнгли доғ экан
Хасрат билан кулди у!

Кўзлар тўймайди кўзга,
Тилим бормасди сўзга,
Жонибек учун энди у бегона
Хайрлашиб кетди у!
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net