Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Қўйгил, у кунларни эслатма менга
Қўйгил, у кунларни эслатма менга,
Қалбимни ёқмасин бу хазон фаслинг.
Энди бегонаман,жонгинам, сенга,
Энди бегонадир менга ҳам васлинг.

Гоҳида севиниб, гоҳи ғамдадир,
Ишқ узра ёзардим мен эркин қанот.
Билмайман, қайси кун, қайси дамдадир,
Менинг қисматимга чанг солди сайёд.

Унинг қўлидадир бу кун имконим,
Бу кун ҳамроҳимдир гўзал изтироб.
Қўйгил, у кунларни эслатма, жоним,
Қўйгил, юрагимга сен берма азоб.

Ўзгалар ҳолимга боқса ҳам ҳайрон,
Фақат сен томоша қилма ҳолимни.
Фақат сен шеъримни суйма ҳеч қачон,
Фақат сен ҳимоя қилма номимни.

Дариғ тут ишваю назокатларинг,
Фақат сен юзимга боқмагин кулиб.
Ҳайхот, энди барча илтифотларинг
Менга туюлади масхара бўлиб.
Fikrlar (1)
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT - OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020