Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
onam
Дуонгизга зорман онажон! Тақдир экан йўқдир ҳеч чора Юрак бағрим пора ва пора Оҳ чекаман тортаман нара Дуонгизга зорман онажон Ҳаётни тарк этишингизни Ҳаққа бориб етишингизни Сезмай қолдим кетишингизни Дуонгизга зорман онажон Тўхтатолмай кўзда ёшимни Едим сизсиз нону ошимни Ўтирибман эгиб бошимни Дуонгизга зорман онажон Дуоингиз олиб кетардим Мақсадимга тезда етардим Бугун ёлғиз қўлим кўтардим Дуонгизга зорман онажон Арофатда қолди изингиз Мадинада Маккада ҳам сиз Ҳақларимга дуо қилдингиз Дуонгизга зорман онажон Қани яна бўлсайди имкон Ёнингиздан кетмасдим бир он Рухингизга бағишлаб Қуръон Дуонгизга зорман онажон Дер эдингиз ҳар доим такрор Болагинам Аллоҳ бўлсин ёр Майли айтинг тушимда бир бор Дуонгизга зорман онажон Булбулнаво бўлиб овози Дуо қилса домлаю қози Ижобатдир гар она рози Дуонгизга зорман онажон Ҳаётимга бердингиз маъно Рози бўлинг бизлардан она Дуо қилинг жаннатда яна Дуонгизга зорман онажон! 
Fikrlar (2)
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT - OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020