Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Сизга ёзганларим ҳаммаси ёлғон,
Шунчаки озгина ожизлик ҳолос.
Нималар деб қўйдим ўзи мен нодон,
Ҳеч бирин кўнгилга олманг, илтимос.

Юрибман...
Кунларим, тунларим сокин,
Ҳамма одам каби оддий бир одам.
Ҳеч ким сўтмаяпди яралар чокин,
Ҳеч ким қўймаяпди юзимга қадам.

Баҳорни кузатдим, ёзда ўлмадим,
Кўнглимни кўммади кузда ҳазонлар,
Фақат ёлғизлигим юзимга солиб,
Тепиб ўтадилар баъзан ёмонлар.

Қайғурманг,
Мен энди кўникиб кетдим,
Йиғи ҳам келмайди нурсиз кўзимга,
Сизку бегонасиз энди етти ёт,
Ачинмай қўйганман ўзим ўзимга.

Юрибман...
Тинч яшаб,
Фақат ҳар замон,
Бир санчиб қўяди бу ҳаста юрак.
Энди уришию, оғришининг ҳам,
Ҳеч фарқи йўқлигин билмаса керак
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net