Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
*****
Қор мисоли кафтингга қўндим,
Куйиб кетди кафтинг тафтимдан.
Тисарилдинг,
ахир билмасдинг,
қорнинг чўғдек ёнишин, эркам.

Мен ёнардим,
Сен ҳайрон эдинг,
Ҳадик ичра юмдинг кўзингни.
Кўз ўрганган, юрилган ўша,
Йўллар томон бурдинг юзингни.

Кетаяпсан, ёнаяпман мен,
Ортингда қор- оппоқ аланга.
Олдинг совуқ – ёғаяпти қор,
Ишонч билан боқдинг ўшанга.

Ранжимагин, ёнаркан дея,
Кетавергин сен ўша издан.
Ранжимайман
Дунёнинг совуқ
Қорларига кўниккан қиздан.
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net