Assalomu alaykum, Mehmon
Xabarlar.Ru-Super Portal
Yomgir yogyapti
Ёмғир ёғаяпти томчиларига
Соғинч шивирлари осилиб олган.
Сизни кўриб турмоқ бахтига насиб
Ёмғирли лаҳзалар эсимда қолган.

Ёмғир ёғаяпти бир қўшиқ айтиб
У менинг ҳаётим менинг қўшиғим!
Ёмғирлар остида кетиб боряпсиз
Ёмғирлар остида кузатаман жим.

Ёмғир ёғаяпти ҳазин ва маъсум
Ёмғир қучоғига отаман ўзни.
Ёмғирга қўшилиб йиғлагим келар
Ёмғирли кунларда йўқотиб сизни...

Ёмғир ёғаяпти...
 
Java kitob ko'chirish

»SHE'RIYAT OLAMI
Kutubxonaga
Quvonch.Ru - Super Portal 2019-2020
Statok.net